Рафаҳдаги операция ҲАМАС бутунлай йўқ қилингач тугайди – Галант
Олам
−
07 Май
4797Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант Ғазодаги операция Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати бутунлай йўқ қилиниб, гаровга олинганлар озод қилингунича давом этишини айтди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.
Қайд этилишича, у бу сўзларини анклав чегараси яқинидаги артиллерия қўшинлари билан учрашувда ҳам такрорлаган.
“Операция Рафаҳдаги ҲАМАС батальонлари бутунлай йўқ бўлмагунича ҳамда гаровга олинганларнинг барчаси Исроилга қайтгунига қадар давом этади”, деган Галант.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил армияси блокададаги Ғазо секторининг жанубидаги Рафаҳ шаҳрига қуруқликдан ҳужум бошлаганди.