Радиоактив қурилмаларни 1 млн долларга сотмоқчи бўлганлар қўлга тушди
3-саҳифа
−
17 Февраль 2023
9441Самарқанд вилоятида радиоактив ва заҳарли қурилмаларни сотиш билан шуғулланиб келаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Давлат хавфсизлиги хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, Андижон вилоятида туғилган муқаддам судланган фуқаро ҳамюрти ҳамда самарқандлик шахс билан ўзаро тил бириктирган ҳолда жиноий гуруҳ тузиб, мўмай даромад топишни режалаштирган.
Аниқланишича, андижонлик фуқаро муқаддам судланган жиноий шеригининг таклифига кўра, Андижон вилоятидаги танишидан гўёки ҳарбий мақсадда фойдаланиладиган радиоактив ва заҳарли қурилмаларни Самарқанд шаҳрига олиб келган. Ишончли харидор топилгунига қадар шу ердаги меҳмонхоналардан бирида яшаб келган.
Кейинчалик муқаддам судланган фуқаро Самарқанд шаҳридаги таниши орқали мазкур мосламаларни умумий ҳисобда 1 миллион АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқарога сотишга келишиб, олдиндан 200 000 АҚШ доллари талаб қилган. Улар ичида 1 кг “Симоб” кимёвий моддаси мавжуд бўлган қўлбола усулдаги қурилмани 200 000 АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқарога сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
“Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади вилоят Давлат хавфсизлиги хизмати хабарида.
LiveБарчаси