Рад қилинган эркак аёлдан 2,3 млн доллар ундириш учун судга арз қилди

Бу қизиқ

image

Рад этилган сингапурлик эркак таниш аёли томонидан унга руҳий жароҳат етказилгани учун товон тўлашни сўраб судга мурожаат қилди. Эркакнинг таъкидлашича, у аёл билан ишқий муносабатда бўлишни хоҳлаган, аёл эса у билан шунчаки дўст бўлишни афзал кўрган. Бу ҳақда “The Straits Times” хабар берди.

2016 йилда К.Кавшиган Нора Тан билан танишган. Вақт ўтиши билан сингапурликлар дўст бўлган. 2020 йил сентябрь ойида улар ўртасида муносабатларга бўлган қарашларидаги фарқ туфайли келишмовчиликлар пайдо бўла бошлади. 

Бир неча тушунмовчилик ва таҳдидлардан сўнг аёл у билан муносабатларни узган. Шундан кейин эркак Норага қарши иккита даъво қўзғатган. Эркак ўз шикоятида аёл унинг обрўсига путур етказганини ва уни руҳий тушкунликка олиб келганини айтиб, 3 миллион Сингапур доллари (қарийб 2,3 миллион АҚШ доллари) миқдорида товон пули талаб қилган. У яна бир шикоятда муносабатларни яхшилаш бўйича келишувни бузганлик учун 22 минг Сингапур доллари (қарийб 17 минг АҚШ доллари) миқдорида компенсация сўраган. 

Январь бошида суд иккинчи даъвони қабул қилишдан бош тортди. Суд регистраторининг ўринбосари Люис Таннинг айтишича, Кавшиганнинг даъвоси асоссиз ва бу даъвони суиистеъмол қилишдир. Биринчи даъво бўйича дастлабки суд мажлиси 9 февралга белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Сингапур дўстлик муҳаббат товон пули

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг