Раъно Ярашева Ҳаж зиёратига жўнади
Маданият-санъат
−
24 Июль 2019
14423Бугун, 24 июль куни эрта тонгдан Ҳаж ибодатини адо этиш учун отланган ўзбекистонликларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Йўлга чиққан зиёратчилар орасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева ҳам бор.
58 ёшар актриса муборак Ҳаж зиёратига отланган. У 2018 йилда Умра зиёратида бўлиб қайтган эди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 февраль куни актриса Раъно Ярашева 58 ёшни қаршилади. У 1987 йилдан буён Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритиб келмоқда.
Раъно Ярашева бир ўғил ва бир қизнинг онаси, 5 набиранинг бувиси.