Раҳмоналиевнинг ЧЛдаги дебюти қандай баҳоланди?

Спорт

image

Кеча, 10 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев “Сабаҳ” сафида Чемпионлар лигасининг умумий босқичидаги дебютини ўтказди. “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашувда Раҳмоналиев жамоаси йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Умарали Раҳмоналиев ўйинни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасида захирага олинди.

“Sofascore” портали Раҳмоналиевнинг ўйиндаги ҳаракатларига 6,5 балл қўйган бўлса, “Flashscore” унинг ўйинини 5,9 баллга баҳолади.

Маълумот учун, “Сабаҳ” тарихда Чемпионлар лигасининг умумий босқичига йўл олган иккинчи Озарбайжон клубига айланди. Бунга қадар “Қорабоғ” 2017-2018 йилги мавсумда турнирнинг гуруҳ босқичида, 2025-2026 йилги мавсумда эса умумий босқичида иштирок этган.

Кейинги турда “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Атлетико Мадрид”ни қабул қилади, “Сабаҳ” эса “Славия Прага” билан баҳс олиб боради. Ҳар икки учрашув ҳам жорий йилнинг 13 октябрь куни ўтказилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг