Раҳмон Жапаровни мевалар билан сийлади
Олам
−
09 Июль 9016 1 дақиқа
Кеча, 8 июль куни кечаси Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Тожикистон ҳукуматининг шаҳар ташқарисидаги қароргоҳида норасмий тарзда учрашди. Бу ҳақда Президентлар матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, олий мартабали меҳмон шарафига Имомали Раҳмон “Дўстлик кечаси” номли норасмий тадбир уюштирган.

Давлат раҳбарлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – мева, сабзавот, қуруқ мевалар ҳамда миллий ошхонанинг ўзига хос таомлари намойиш этилган кўргазмани томоша қилган.

“Садир Жапаров Тожикистоннинг аграр салоҳияти билан танишди ва самимий кутиб олиш ҳамда анъанавий тожик меҳмондўстлиги учун миннатдорлик билдирди”, дейилади Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Садир Жапаров Имомали Раҳмон билан учрашиш учун Тожикистонга боргани ва икки давлат раҳбарлари 4 йил давомида ёпиқ турган “Қорамиқ” – “Тожварон” чегара пунктининг очилиш маросимида виртуал тарзда иштирок этгани хабар қилинган эди.