Раҳмон Самарқандга ташрифни Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади
Жамият
−
15 Сентябрь 2022
10230Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон бугун, 15 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.
Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Сўнг Тожикистон раҳбари Ҳазрати Хизр ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Шайхай ҳамкорлик ташкилотининг 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда ўтадиган саммитида Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Эрон, Мўғулистон, Туркия, Озарбайжон ва Туркманистон давлат ҳамда ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.
Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин аллақачон Самарқандга етиб келган.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян эса озар-арман чегарасидаги қуролли тўқнашув сабаб саммитда иштирок этмаслигини билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь