Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди
Спорт
−
16:19 958 1 дақиқа
Бугун, 28 октябрь куни ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова Токиода ўтказилаётган WTA 500 турнирнинг иккинчи босқичида россиялик Екатерина Александрова устидан ғалаба қозонди.
WTA рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган Раҳимова дунёнинг 33-ракеткаси ҳисобланган рақибини уч сет натижасига кўра, 6:4, 4:6, 7:6 (7:5) ҳисобида мағлуб этди. Учрашув 2 соат 53 дақиқа давом этди.
Ўзбекистон вакиласи биринчи сетда 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи сетда Александрова худди шу ҳисобда устун келиб, мувозанатни тиклади.
Ҳал қилувчи сетда ғолиб тай-брейкда аниқланди. Унда Раҳимова 7:5 ҳисобида ғалаба қозониб, турнирнинг чорак финалига йўл олди.
Қайд этиш жоиз, Александрова учрашув олдидан рейтингда 33 поғона юқорида тургани боис фаворит ҳисобланган. Бироқ теннисчиларнинг 2021 йилги АҚШ Очиқ чемпионатидаги аввалги ўзаро баҳсида ҳам Раҳимова 6:4, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Маълумот учун, Камилла Раҳимованинг мусобақанинг чорак финалида австралиялик Мая Жойнтга қарши кортга чиқади.
Live
Барчаси27 Октябрь