Раҳбарнинг “ўйин қилишга” ҳаққи йўқ – Президент қишлоқ хўжалиги ерларини кадастрдан ўтказиш ҳақида
Жамият
−
24 Ноябрь 2021
7521Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш, мева-сабзавотчилик кластерлари ва томорқа хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.
Йиғилишда келгуси, 2022 йилнинг 1 мартига қадар барча қишлоқ хўжалиги ерларининг кадастр рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.
Ўз навбатида, Президент Шавкат Мирзиёев ушбу вазифа юзасидан қуйидагича фикр билдирди:
“Бирорта ҳудуд раҳбарининг бу масалада “ўйин қилишга” ҳаққи йўқ”.
Йиғилишда келгуси, 2022 йилда пахта ва ғалладан қисқартириладиган 80 минг гектар майдонлар аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 10 сотихдан 1 гектаргача 10 йил муддатга очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилиши маълум қилинди.
Таъкидланишича, бунда асосий мезон томорқадан самарали фойдаланиш ва яратиладиган иш ўринлари бўлади.
Ушбу ерларда деҳқончилик қилиш учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар экишга 6 ойлик имтиёзли давр билан 2 йилгача кредит ажратилади.
Йиғилишда ҳар бир ер участкаси 2 кунда кадастр рўйхатидан ўтказилиши шартлиги, аҳоли давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича йиғимлардан озод қилиниши таъкидланди.
LiveБарчаси