Пахта ва ғалладан бўшаган 80 минг гектар ер аҳолига берилади – Мирзиёев
Жамият
−
24 Ноябрь 2021
18317Келгуси, 2022 йилда пахта ва ғалладан бўшаган 80 минг гектар ер аҳолига бўлиб берилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 24 ноябрь куни йиғилишда таъкидлади.
Айни вақтда давлат раҳбари раислигида қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш, мева-сабзавотчилик кластерлари ва томорқа хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
“Яқинда қабул қилинган қарорлар билан пахта-тўқимачилик ва ғалла кластерлари фаолияти билан боғлиқ барча масалалар ҳал қилиб берилди.
Бунинг ҳисобидан тўқимачилик саноати корхоналари экспорти жорий йилда 3 миллиард доллардан, келгуси беш йилда эса 7 миллиард доллардан оширилади.
Худди шундай ишлаб, мева-сабзавотчилик экспортини бугунги 1,2 миллиард доллардан камида 5 миллиард долларга кўпайтириш бўйича барча имкониятлар бор”, дейди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.
Бунда:
• келгуси йилда пахта ва ғалладан бўшаган 80 минг гектар ер аҳолига бўлиб берилади;
• 70 минг гектар ер фойдаланишга қайтарилади;
• аҳолининг ўзида 500 минг гектар атрофида томорқа ерлари мавжуд. Ушбу ерлардан қўшимча 10 миллион тонна маҳсулот олиш, 1,5 миллион аҳолини банд қилиш ва 800 миллион долларлик экспорт қилиш учун шароит яратилади.
LiveБарчаси