Раҳбарига соябон тутган ходим ишдан олинди
Олам
−
22 Январь 21293 1 дақиқа
Қор ёғаётганида Озарбайжон Миллий фанлар академияси (ОМФА) президентига соябон тутган ходим ишдан олинди. Бу ҳақда маҳаллий “City post” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Озарбайжон Миллий фанлар академияси президенти, академик Исо Ҳабиббейли мамлакат тарихида “Қонли январь” фожиаси номи билан эсланувчи 1990 йил 20 январда совет армиясининг Бакуга бостириб киришида ҳалок бўлганларни хотирлаш муносабати билан Шаҳидлар хиёбонига ташриф буюрган.
Ташриф давомида ОМФА ходимларидан бири Исо Ҳабиббейлига соябон тутган, бу эса ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган. Чунки бундан бир муддат аввал Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам хиёбонга борган, фақат соябонни ўзи кўтариб олган.
.jpg)
Маълум бўлишича, академия президентига қуллуқ қилган шахс ОМФА президиумининг илмий котиби Жўшқин Маммадов бўлган ва у ишдан бўшатилган.
“Ҳабиббейли унга соябон кўтарган шахсни лавозимидан озод қилди ва уни бошқа ишга ўтказди. Бунинг сабаби, ходимнинг хатти-ҳаракати Исо Ҳабиббейли жамоатчилик тарафидан қораланишига сабаб бўлганлиги билан боғлиқ”, деб ёзади манба.
Live
Барчаси