Рэп қироли Мадримов-Кроуфорд жанг қиладиган турнирда чиқиш қилади
Спорт
−
07 Июнь
7562Машҳур рэппер Эминем ўзбекистонлик Исроил Мадримов ва америкалик Теренс Кроуфорд жанг қиладиган оқшомнинг махсус меҳмони бўлади. Бу ҳақда “Riyadh Season” спорт мусобақалари ташкилоти ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Мадримов ва Кроуфорд жанги 3 август куни Америка Қўшма Штатларининг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилади. Ушбу жангда ўртага Мадримовга тегишли WBA чемпионлик камари ҳамда биринчи ўрта вазнда вакант, яъни эгасиз бўлиб турган вақтинчалик WBO камари қўйилади.
Америкалик машҳур рэп устаси Маршалл Брюс Мэтерс III – Эминем бокс кечасида ўз қўшиқлари билан чиқиш қилади.
Маълумот учун, рэп қироли деб таърифланадиган Эминем ҳозирда 51 ёшда. Унинг юзлаб рэплари хит даражасига чиққан. Эминем 2022 йилдан Рок-н-ролл шон-шараф зали аъзоси ҳисобланади.