Янги миллиардерлар сони бўйича Хитой AҚШдан ўзиб кетди

Олам

image
Коронавирус сабаб дунё бойлари қарийб 140 млрд долларга камбағаллашди north_east

Коронавирус сабаб дунё бойлари қарийб 140 млрд долларга камбағаллашди

Бир йил ичида Хитойда миллиардерлар сони 182 нафар, AҚШда эса 59 кишига кўпайди. Яъни, Пекин энг бой одамлар сони бўйича дунёнинг пойтахти бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Hurun Report тадқиқот компанияси маълум қилди.

Hurun Report тадқиқот компанияси ҳисоботига кўра, Хитойда AҚШга қараганда уч баравар кўп миллиардер пайдо бўлган. Mутахассисларнинг фикрича, 31 январь ҳолатига кўра, Хитойда (Гонконг ва Tайванда) миллиардерларнинг умумий сони 799 тани ташкил этмоқда.

Сўнгги бир йил ичида AҚШда 59 та янги миллиардер пайдо бўлган ва уларнинг сони 626 нафарга этди.

Ҳисоботга кўра, Пекин кетма-кет бешинчи йил давомида миллиардерлар сони бўйича (110) дунё пойтахти бўлиб қолмоқда. 

Hurun Report маълумотига кўра, Шанхай бу кўрсаткич бўйича илк бор Гонконгни ортда қолдирган. Шанхайда йил давомида 17 киши миллиардерлар қаторига қўшилган. Хитойнинг махсус маъмурий райони Гонконгда миллиардерлар сони 7 нафарга кўпайган.

"Reuters" хабарига кўра, коронавируснинг тарқалиши дунёдаги иккинчи йирик иқтисодиётни издан чиқарди. Бироқ шу билан бирга фармацевтика бозорида иштирок этадиган хитойлик компаниялар, шунингдек, онлайн таълим ва онлайн ўйинлар билан шуғулланувчи компаниялар улушининг ўсишига олиб келди. Карантин ва саёҳат чекловлари туфайли онлайн хизматларга талаб сезиларли даражада ўсди. Бу Baidu қидирув тизимининг асосчиси ва бош директори Робин Ли ҳолатига ижобий таъсир кўрсатди. Tадқиқот натижасида у бошлаган iQiyi видео платформасининг акциялари нархи 8 фоизга ошди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой миллиардер

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг