Коронавирус кириб бормаган давлатлар сони яна биттага камайди
Олам
−
06 Апрель 2020
16062Шу кунга қадар коронавирус ҳолати аниқланмаган Жанубий Суданда илк бор касаллик қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Риека Машара маълум қилмоқда.
Маълумотларга кўра, коронавирус мамлакатга 29 февраль куни Нидерландиядан келган БМТ ходимида аниқланган.
Ҳукумат икки ҳафта муқаддам ўқув муассасалари ва черковларни ёпган эди. Вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 30 кунлик комендантлик соати жорий этилганди.
Бироқ бутун мамлакат бўйлаб мавжуд қочқинлар лагерлари ўз ишини давом эттирмоқда, минглаб одамлар бир-бирларига жуда яқин масофада яшамоқда.
Қочқинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаолларнинг огоҳлантиришича, агар мазкур лагерлардан бирида инфекция ҳолати қайд этилса, бу коронавирусни тез ёйилишига олиб келади.