Ҳиротда тинч аҳоли ўққа тутилди, қурбонлар орасида болалар ҳам бор
Олам
−
07 Март 2020
8362Афғонистон ғарбида жойлашган Ҳирот провинциясида қилинган ҳужум оқибатида 7 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди. Бу ҳақда провинция губернаторлиги маълум қилган.
Маълумотларга кўра, ҳужум Хважа нур қишлоғига, 6 март тунида қилинган. Оқибатда 7 киши, жумладан, болалар ҳам ҳалок бўлган. Жароҳатланганларнинг барчаси шифохонага етказилган.
Кеча Афғонистон Ислом Республикаси вице-президенти Абдулла Абдуллага суиқасд уюштирилгани хабар қилинган эди. Ҳужум мамлакат пойтахти Кобул шаҳридаги маросим пайти содир этилди. Оқибатида 27 киши ҳалок бўлди, 29 киши эса жароҳатланди.
Афғонистон Президенти Ашраф Ғани бу ҳужумни "инсониятга ва Афғонистон миллий бирлигига қарши жиноят" деб атади.
LiveБарчаси