QALAMPIR.UZ эълонидан сўнг икки ой олдин бедарак кетган қиз топилди

Жамият

image

Аввалроқ Самарқанд шаҳар Қир маҳалласи Боғимайдон кўчасида ота-онаси билан биргаликда яшаб келган 16 ёшли Н.Тўрақулова ота-онаси билан урушиб қолиб, 2021 йил 17 октябрь куни соат тахминан 19:30 ларда ҳеч кимга айтмасдан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган эдик. Самарқанд вилояти ИИБ қизнинг топилишида фуқаролардан ёрдам сўраганди.

Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, кеча, 19 декабрь куни соат 21:00 ларда бир фуқаро телефон орқали қўнғироқ қилиб, ушбу қиз йўқолганлиги тўғрисидаги эълонни QALAMPIR.UZ сайтида кўрганини айтиб, қиз тўғрисида маълумот берган.

Қўнғироқдан сўнг, соат тунги 3:00 ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари Ниҳола Тўрақулова турган жойни аниқлаб, уни соғ-саломат ИИБга олиб келишган.

Ҳозирда қизга ижтимоий, психологик ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

“Самарқанд вилояти ИИБ барча ижтимоий фаол ватандошларимиз, журналист ва блогерлар га, шу ўринда QALAMPIR.UZ сайтига алоҳида миннатдорчилик билдиради”, дейилади бошқарма хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3869

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг