Самарқандда 16 яшар қиз бедарак йўқолди

Жамият

image
QALAMPIR.UZ эълонидан сўнг икки ой олдин бедарак кетган қиз топилди north_east

QALAMPIR.UZ эълонидан сўнг икки ой олдин бедарак кетган қиз топилди

Самарқанд шаҳрида 16 ёшли қиз ҳеч кимга айтмасдан номаълум томонга кетиб, бедарак йўқолди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳар Қир маҳалласи Боғимайдон кўчасида яшовчи 2005 йил 27 август кунида туғилган, Нихола Бахтиёровна Тўрақулова жорий йилнинг 17 октябрь куни соат тахминан 19:30 ларда ҳеч кимга айтмасдан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Алоҳида белгилари: бўйи тахминан 155-160 см, кўзлари қисиқ, қорачадан келган, ўртача гавдали, озғин, юзи узунчоқ, сочи қора рангда елкасига етмайди, қулоқ супраси ўртача катталикда, ташқи кўринишида нуқсонлари йўқ.

Эгнидаги кийимлари: Эгнида оқ-қора рангли кастюм, оқ рангли жемпер (водалазка), қора рангли жинси шим, оёғида оқ рангли кроссовка.

“Тўрақулова Нихола Бахтиёровнани кўрганлар ёки у ҳақида маълумотга эга бўлганлар +998972877278, +998662311111, 102 рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

4438

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг