Путиннинг таҳдидлари ортидан АҚШ Россия ядро қуролларини кузатишни кучайтирди

Олам

image

АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг разведка хизматлари Украина ҳудудига эҳтимолий ядровий зарбага тайёргарликни кузатиш учун Россия устидан назоратни кучайтирди. Бу ҳақда кеча, 27 сентябрь куни “Politico” нашри АҚШнинг амалдаги ва собиқ беш нафар амалдори сўзларига таяниб хабар берди.

“Биз буни диққат билан кузатяпмиз”, дейди Россия ядровий кучлари ҳақидаги разведка маълумотларига эга бўлган Оқ уй расмийсининг сўзларидан иқтибос келтирган нашр.

“Politico” суҳбатдошига кўра, кузатув ҳавода, коинотда ва кибермаконда амалга оширилади. Шу билан бирга, манбалар Россия, шубҳасиз, Украинада стратегик эмас, балки тактик ядровий қуроллардан (ТЯҚ) фойдаланиш имкониятини кўриб чиқаётгани билан боғлиқ қийинчиликларга ишора қилди.

Қайд этилишича, аксарият рус самолётлари нафақат оддий ракеталар билан, балки кичикроқ тактик ядровий қуроллар билан жиҳозланиши мумкин. Бу эса ядровий зарбага тайёргарлик кўрилаётганига ишора қилувчи алоҳида белгиларсиз бўлади.

Нашрга кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчилари ердаги рус бўлинмаларини кузатиш учун тижорий сунъий йўлдошларидан фойдаланяпти. Ўтган ҳафта АҚШ разведка самолётлари Россия гипертовушли ракеталарни жойлаштирган Калининград вилоятини бир неча бор кузатган.

21 сентябрь куни Путин сафарбарлик бошланиши муносабати билан халққа қилган мурожаатида Россия ҳукумати ўз ҳудудларини ҳимоя қилиш учун “ихтиёрида бўлган барча воситаларни” ишга солишга тайёрлигини, “бу блеф эмас”лигини таъкидлади.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг