Путинники дейилган самолётда унинг йўқлиги маълум бўлди (видео)
Олам
−
15 Август 17962 2 дақиқа
Россия Президенти Владимир Путин бўлган махсус борт АҚШнинг Аляска штатидаги Анкориж шаҳрига қўнди. Бу ҳақда “Flightradar24” хабар берди.
Қайд этилишича, Россия раҳбарининг парвозни онлайн кузатаётганлар сони 469 мингдан ошган. Путин икки соатдан сал кўпроқ вақт учган.
Россия журналисти Павел Зарубин эса ушбу қўнган самолётда Президент мавжуд эмаслигини айтади. Унга кўра, Россиянинг бошқа бир учоғи Аляскага етиб борган ва унда Путин йўқ.
NBC News хабарига кўра, Эльмендорф-Ричардсон ҳарбий-ҳаво кучлари қўшма базасида Россия раҳбарини қабул қилиш учун тантанали маросим ташкил этилади ва Путиннинг оёқлари тагига қизил гилам тўшалади. Нашрнинг қўшимча қилишича, Трамп Путинни шахсан ўзи кутиб олиш ниятида.
Владимир Путин ва АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Аляскадаги учрашуви 15 август куни маҳаллий вақт билан 11:30 да (Ўзбекистон вақти билан соат 23:30) бошланади.
Россия делегацияси таркибида Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Президент ёрдамчиси Юрий Ушаков, Мудофаа вазири Андрей Белоусов, Молия вазири Антон Силуанов ва Президентнинг хорижий инвестицион ҳамкорлик бўйича махсус вакили Кирилл Дмитриев бор.
АҚШ томонидан Давлат котиби Марко Рубио, Савдо вазири Говард Лютник ва Молия вазири Скотт Бессент, шунингдек, Президентнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва Марказий разведка бошқармаси директори Жон Рэтклифф бор.