Путиннинг одами Зеленскийнинг АҚШга бораётганига муносабат билдирди

Олам

image

Кремль Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Вашингтонга ташрифидан кейин ижобий ўзгаришлар бўлишини кутмаяпти. Бу ҳақда бугун, 21 декабрь куни журналистларга Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

"Йўқ", дейди Песков, Кремль томонларнинг риторикасини ижобий томонга ўзгаришини кутадими,  деган саволга жавобан.

Шу билан бирга, Кремль вакили АҚШ қурол-яроғини етказиб беришда давом этиши Украина учун яхшилик ваъда қилмаслигини таъкидлади.  

“[Қўшма Штатларга] қурол-яроғ етказиб бериш давом этмоқда, етказиб бериладиган қуроллар кўлами кенгаймоқда. Буларнинг барчаси, албатта, можаронинг кескинлашувига олиб келади ва аслида Украина учун яхшилик ваъда қилмайди”, дейди Песков.

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 21 декабрь куни АҚШ Президент Жо Байден билан музокара ўтказгани Вашингтонга йўл олди. Ташриф давомида Зеленский АҚШ Конгрессида нутқ сўзлаши режалаштирилган. Муҳим шуки, бу Зеленский Россия Украинага нисбатан қуролли босқин бошлаганидан бери илк бор хорижий ташрифни амалга оширяпти. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

297

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг