Зеленскийнинг самолётига эҳтимолий ҳужумга қарши чоралар кўрилган – манба

Олам

image
0:00
0:00
download

Оқ уй Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Вашингтонга ташрифи ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

“Президент Жо Байден Украина Президенти Владимир Зеленскийни АҚШнинг Украинага содиқлигини таъкидлаш учун Вашингтонга ташриф буюришга таклиф қилди”, дейди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер. 

Баёнотга кўра, Байден Президент Зеленскийни Оқ уйда қаршилашни интиқлик билан кутмоқда. 

Шундан сўнг Президент Зеленский Конгресснинг қўшма мажлисида нутқ сўзлайди. 

Жан-Пьер Байден Украина мудофаасини қўллаб-қувватлаш учун янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилишини маълум қилди.  

“Ташриф АҚШнинг Украинани, жумладан, иқтисодий, гуманитар ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мажбуриятини тасдиқлайди”, дейилади баёнотда. 

Patriot ҳаво мудофаа тизимини Украинага ўтказиш

АҚШдаги юқори мартабали манба Зеленский Украинага қайтишдан олдин АҚШда бир неча соат бўлишини айтди. 

“Бу Россиянинг Украинага шафқатсизларча бостириб киришининг ва қўшни давлатни ер юзидан йўқ қилишга, украин халқини Россия ҳукмронлиги остига олишга уринишнинг 300-куни”, дейди манба. 

Ушбу қўллаб-қувватлаш доирасида Байден бугун, 21 декабрь куни Украинага 2 миллиард долларга яқин ёрдам ажратилишини эълон қилади. Қайд этилишича, янги ёрдам пакети доирасида АҚШ Украинага м ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини тақдим этади. 

Украинага қўшимча молиявий ёрдам

Манбанинг айтишича, Конгресс Украинага 2023 йил учун қўшимча молиявий ёрдам пакетини тақдим этиш масаласини кўриб чиқади.  

“Биз икки партия кўмагида Украинага 40 миллиард доллардан ортиқ қўшимча маблағ ажратишга умид қиламиз”, дейди у. 

Унга кўра, Зеленский самолётига эҳтимолий ҳужумнинг олдини олиш учун зарур чоралар кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, бу Украина раҳбарининг Россия-Украина уруши бошланганидан бери биринчи хорижий ташрифидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг