Путиннинг инаугурацияси куни Россияда хавфсизлик чоралари кучайтирилади
Олам
−
02 Май
6411Россияда 7 май – Путиннинг инаугурацияси куни ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими кучайтирилади. Бу ҳақда "The Moscow Times" хабар берди.
Қайд этилишича, худди шу куни Москвада қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари фаоллаштирилади ҳамда пойтахт марказида дронларга қарши радиоэлектрон кураш тизимининг ўрнатилиши режалаштирилган.
Шунингдек, хабардор манбаларга кўра, полицияга махсус магистраллар ва одамлар гавжум жойлардаги барча тураржой биноларини назорат қилиш буюрилган.
Нашрнинг ёзишича, "Вагнер" хусусий ҳарбий компаниясининг қолган барча ёлланма аскарлари ўз кураторлари орқали 7 май куни уйларини тарк этмасликлари кераклиги ҳақида хабар олган. Уларга жамоат жойларида, шу жумладан катта гуруҳларда, камуфляжда, чеврон ва мукофотлар билан чиқишлари қатъиян ман этилган.
Эслатиб ўтамиз, Путиннинг инаугурацияси куни маълум бўлганди.
LiveБарчаси