Путиннинг ДХР ва ЛХРни тан олиш ҳақидаги қарори тўғрими? Бунга россияликлар қандай муносабатда?
Олам
−
23 Февраль 2022
15039Россия Президенти Владимир Путиннинг Донецк ва Луганск халқ республикалари (ДНР ва ЛНР) мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги қарорини россияликларнинг 73 фоизи қўллаб-қувватлади. Бугун, 23 февраль куни дастлабки натижалари эълон қилинган Бутунроссия жамоатчилик тадқиқотлари маркази (БЖТМ) ўтказган сўровномага кўра, россияликларнинг 4/3 қисми Путиннинг қорори тўғри дея ҳисоблаши маълум бўлди.
“Сўровномада қатнашган россияликларнинг 4/3 қисми Луганск ва Донецк республикларини мустақил дея тан олиш ҳақидаги қарорни қўллаб-қувватламоқда. Респондентларнинг 73 фоизи қарорни маъқуллаган бўлса, 16 фоизи қўлламаслиги ва 11 фоизи эса масалага аниқ баҳо беролмаслигини айтди”, дейилади сўровнома ҳақида эълон қилинган баёнотда.
Россияликларнинг катта қисми ушбу қарор борасида Путиннинг ёнида турган бўлса-да, халқаро жамоатчилик ва Ғарб дипломатияси унга жиддий эътироз билдирмоқда ҳамда жавоб тариқасида Кремлга қарши янги санкциялар қўлламоқда.
Ҳозирча ушбу ҳудудларнинг мустақиллигини ҳеч қайси давлат расман тан олгани йўқ.
Бундан аввал, 2014 йилда ҳам ҳудди шундай ҳолат кузатилган эди. Унда Украина таркибида бўлган Қрим аҳолисининг 95 фоизи Россия таркибига қўшилишни ёқлаб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ Президенти Жо Байден айрим шахсларнинг мулкини блоклаш ва айрим операцияларни тақиқловчи фармон қабул қилди. Ҳужжат ДХР ва ЛХРга сармоя киритишни, шунингдек, ушбу минтақалардан ҳар қандай товарлар, хизматлар ёки технологияларни Қўшма Штатларга импорт қилишни тақиқлайди.
Бундан ташқари, ушбу фармон ўзини мустақил деб эълон қилган республикаларда ҳаракат қилишга қарор қилган ҳар қандай шахсга нисбатан жазо чораларини қўллаш имконини беради.
Қўшма Штатларда жойлашган ёки кейинчалик АҚШга кирадиган, ДХР ва ЛХР билан боғлиқ шахсларга тегишли бўлган барча мулк ва мулкдаги улушлар блокланади.
Шунингдек, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь