Путиннинг бутун дунёга қарши урушига тайёрланиш керак – Германия ТИВ

Олам

image

“Катта етиллик” (G7) давлатлари (Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония) Россиянинг айби билан юзага келиши мумкин бўлган озиқ-овқат инқирозига қарши туришга тайёр. Бу ҳақда Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок маълум қилган

“Ўйлашимча, бугун биз нафақат муҳокама қилишимиз, балки бутун дунёда [Россия президенти Владимир] Путин олиб бораётган озиқ-овқат урушига қарши туришга тайёрланаётганимизни кўрсатиб, G7 сифатида мажбуриятни ўз зиммамизга олишимиз керак”, дейди вазир.

Бербокнинг сўзларига кўра, гибрид уруш бу шунчаки танклар ва ҳаво ракеталари эмас, балки сохта янгиликлар, пропаганда ҳамда бутун дунёда кузатилаётган озиқ-овқат уруши.

Вазир, шунингдек Москва дон экспортини тўсиб қўганини айтиб, бу жуда катта хавф эканини урғулаган.

"Биз ҳаммамиз биламизки, ҳозирги вазиятда иқлим инқирози ёзда бошланса, ҳолат янада ёмонлашади. Шунинг учун биз G7 саноати ривожланган мамлакатлар ассоциацияси сифатида сиёсий жавоб беришимиз кераклиги ҳақида келишиб олдик. Биз бу яқинлашиб келаётган инқирозларга қарши туриш ва тезкорлик билан ҳаракат қилиш масъулиятини ўз зиммамизга оламиз", дейди Бербок.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси буғдой, жавдар, арпа ва маккажўхори экспортига вақтинчалик тақиқ ўрнатишини маълум қилган эди.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

672

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг