Путинга жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинларига бориш тақиқланди

Жамият

image

Спорт арбитраж суди (CAS) Россия Президенти Владимир Путинга Жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинларига ташриф буюришни тақиқлади. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар қилинган.

Давлат раҳбаридан ташқари, тақиқ Россия Ҳукумат аъзолари ҳамда Давлат Думаси депутатларига ҳам тааллуқли. Бундан ташқари, давлат идораларининг раҳбарлари ва ўринбосарлари, Президент Администрацияси мансабдорлари ва Тергов қўмитаси ходимлари ҳам мусобақаларга киритилмайди.

Бироқ тақиқда истисно ҳам бор. Агар тақиққа учраган шахсни мусобақага мезбонлик қилаётган мамлакат Президенти ёки Бош вазири шахсан таклиф қилса, шунингдек, бу шахс Халқаро олимпия қўмитаси ёки Халқаро паралимпия қўмитаси аъзоси бўлса, мусобақаларга ташриф буюриши мумкин.

Маълумот учун, CAS россиялик спортчиларга икки йил давомида халқаро мусобақаларда мамлакат байроғи остида чиқиш ва Россияда йирик турнирлар ўтказишни ҳам тақиқлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

652

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг