Путин зудлик билан Украинадаги урушни тўхтатиши керак – Шольц

Олам

image

Германия канцлери Олаф Шольц Россия Президенти Владимир Путин режаси барбод бўлганини англаши ва дарҳол Украинадаги урушни тугатиши кераклигини айтди. Бу ҳақда у кеча, 12 июнь куни Франция ва Польша Президентлари Эммануэль Макрон ва Анжей Дуда билан Парижда “Веймар учбурчаги” форматида бўлиб ўтган учрашувда гапириб ўтган.

“Россия етакчиси юз минглаб ўлганлар, миллионлаб ярадорлар ва ундан ҳам кўпроқ қочқинлар фонида урушни тугатиш, қўшинларни олиб чиқиш ва ниҳоят адолатли тинчлик ҳақида гапириши керак бўлган вақт келди”, дейди Шольц.

Унинг қайд этишича, Париждаги учрашув Франция, Польша ва Германия Европада қанчалик яқин ва қандай ишонч билан ҳамкорлик қилаётганига сигнал бўлди.

Шольцга кўра, Берлин, Париж ва Варшава Украина томонида ва Киевни сиёсий, гуманитар, молиявий, шунингдек, қурол-яроғ билан қўллаб-қувватлашга тайёр.

"Биз буни қанча вақт керак бўлса қиламиз. Учовимиз бир-биримиздан мустақил равишда Украина ва Украина Президентини бунга ишонтирдик. “Веймар учбурчаги” давлатлари, шунингдек, ЕИ ва НАТО ҳамкорлари ўз саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштирган бирлик бизнинг кучимиздир. Президент Путин Украинага ҳалокатли ҳужум қилиш тўғрисида қарор қабул қилганда Ғарбда бундай бирликка дуч келишни кутмаган эди. Сиёсатчилар янада бирлашган, янада кучлироқ ва ҳатто суверен Европани яратишга муваффақ бўлади”, дейди Шольц.

Маълумот ўрнида, “Веймар учбурчаги” – Германия, Польша ва Франция ҳукуматлари вакилларининг маслаҳат форуми. У 1991 йилда уч давлат ташқи ишлар вазирлари ташаббуси билан ташкил этилган. Форматнинг асосий вазифаси унинг аъзоларининг ташқи сиёсатини мувофиқлаштириш ва умумевропа интеграциясини рағбатлантиришдан иборат.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Украина Олаф Шольц Веймар учбурчаги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг