Путин Зеленскийнинг уруш ўчоғида учрашиш таклифига жавоб қайтарди

Олам

image

Кеча, 21 апрель куни Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Президенти Владимир Путинни ҳарбий ҳаракатлар кетаётган Донбассда учрашишга таклиф қилгани ҳақида хабар берган эдик

Бугун, 22 апрель куни Россия Президенти Владимир Путин ҳар қандай қулай вақтда Украина раҳбари Владимир Зеленский билан икки томонлама муносабатларни Москвада муҳокама қилишга тайёрлигини эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда

Путинга кўра, Киев сўнгги пайтларда Москва билан муносабатларни бузадиган кўплаб қадамларни ташлаган, аммо агар Украина Президенти Владимир Зеленский муносабатларни тиклашни бошламоқчи бўлса, Россия буни маъқуллайди. 

“Сўнгги пайтларда Украинанинг ҳозирги раҳбарияти Россия-Украина муносабатларини бузадиган кўплаб қадамларни ташлади”, дейди Путин.

Президентнинг қўшимча қилишича, Донбасс муаммосини ҳал қилиш учун Украина раҳбарияти аввал Донецк ва Луганск халқ республикалари билан, шундан кейингина Россия билан алоқага чиқиши керак.

Маълумот ўрнида, сўнгги ойларда Россия ва Украина ўртасидаги муносабат совуқлашиб бормоқда. Бунга бир томондан Украинанинг НАТО ҳарбий блокига қўшилиш йўлидаги ҳаракатлари, иккинчи томондан эса Россиянинг бевосита Украина билан чегарасига 100 мингдан ошиқ қўшин тўплагани сабаб бўлмоқда.

Бундан ташқари, Россия қўллаб-қувватлаётган Донецк ва Луганск билан Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларнинг жадаллашиб қолгани ҳам Москва-Киев муносабатларига салбий таъсир қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1194

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг