Путин Запорожье АЭСни портлатиши мумкин – “The Times”
Олам
−
03 Июль 2023
10953Россия Президенти Владимир Путин Запорожье атом электр станциясини портлатишга буйруқ бериши мумкин. Бу ҳақда “The Times” газетаси ёзмоқда.
Нашрга кўра, Путин учун авторитар ҳукмдор сифатида ўз тарафдорлари олдида обрўсини сақлаб қолиш муҳим.
“Бироқ урушнинг бошланиши ўз-ўзидан катта стратегик хато ва сўнгги исёнга уриниш Путинни қандайдир радикал қадамлар сари ундаши мумкин”, дейилади газета хабарида.
Қайд этилишича, Путин армияси узоқ вақтдан бери ҳақиқий муваффақиятларни жамоатчиликка кўрсата олмади, бу эса Путиннинг обрўсига путур етказади.
“The Times” газетасининг ёзишича, 24 июнь воқеалари Путин позициясининг беқарорлигини яна бир бор кўрсатди: Россия армияси Пригожиннинг “Вагнеритлари”га деярли қаршилик кўрсатмади ва Ростов аҳолиси ёлланма аскарларни иштиёқ билан кутиб олди.
“Бу Путин режими учун хавфли ва минтақа учун хавфнинг кучайишидир. Сиёсий гегемонликни қайтариш учун жаноб Путин тезда ғалаба қозониш умидида урушни кучайтириш васвасасига тушиши мумкин. Унинг армияси аллақачон Каховкадаги ГЭСни портлатиб юборган (гарчи Россия буни очиқчасига инкор этса ҳам). Шунингдек, унинг Запорожье атом электр станциясига зарба бериш режаси бўлиши мумкин”, дейилади газета хабарида.
Нашрда таъкидлашича, сўнгги кунларда ҳарбийлар ва ходимларнинг станциядан босқичма-босқич олиб чиқилиши ҳақидаги хабарлар бу шубҳаларни тасдиқлайди.
Шунингдек, газета НАТО давлатлари Москвани потенциал ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган атом электр станцияларининг саботажини жавобсиз қолдирмасликлари ҳақида қаттиқ огоҳлантириши кераклигини қайд этган.
LiveБарчаси