Путин уруш қатнашчиларига қарзларни тўлаш тўғрисидаги қонунни имзолади

Олам

image

2024 йил 1 декабрдан Россия армияси билан шартнома тузадиган Украинадаги уруш қатнашчиларига муддати ўтган қарзлар тўлаб берилади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимр Путин кеча, 23 ноябрь куни тегишли қонунни имзолади.

Янги қонун урушга сафарбар қилинганлар, Россия Қуролли кучларида хизмат қилган ва 2024 йил 1 декабргача бир йил ёки ундан кўпроқ муддатга шартнома тузган ҳарбийларга тегишли.

Унга кўра, қарз ўн миллион рублдан ошмаслиги керак. Акс ҳолда, ижро иши тўхтатилади. Агар қарздор вафот этган бўлса ёки суд уни ногирон деб топган бўлса, у ҳолда ҳам қарзлар тўлаб берилмайди.

Қонунда, шунингдек, аскарлар ва уларнинг оила аъзолари учун кредит таътили ҳам узайтирилиши назарда тутилган. Муддати ўтган қарзни қайтариш бўйича ижро процессини қайта тиклаш муддати ҳам 180 кунга узайтирилган.

Шунингдек, энди Россия армияси билан шартнома тузувчилар 65 ёшга тўлгунга қадар армия сафидан чиқиб кетолмаслиги ҳам белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Bloomberg” нашри Украинага қарши урушда аскарлар етишмовчилиги кучайиб бораётгани сабабли Россия 2024 йилнинг охиригача ҳарбий сафарбарлик эълон қилиши кутилаётгани ҳақида ёзганди. Владимир Путин 2022 йил сентябрида 300 минг қўшинни сафарбар қилиш тўғрисида буйруқ берган, бу эса россияликлар орасида уруш хавотирининг кучайишига ва бир миллионга яқин одамнинг оммавий чиқиб кетишига сабаб бўлган. Бундай тажрибани такрорламасликка уриниб, Кремль ватанпарварликка чақириш ва ҳар ой сафларни тўлдириш учун зарур бўлган 30 минг янги аскарни таъминлаш учун пул таклиф қилишга эътибор қаратган.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг