Путин укасини бўрилардан қутқараман деб ўлган болани мукофотлади
Олам
−
01 Март 2023
15917Россия Президенти Владимир Путин Доғистоннинг Цумадинский туманида 2022 йил июль ойида укасини бўрилардан қутқариб ҳалок бўлган болани вафотидан кейин “Ҳалок бўлганларни қутқаришдаги жонбозлиги учун” медали билан тақдирлади. Давлат раҳбарининг бу ҳақдаги фармони расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
Ўта оғир шароитларда одамларни қутқаришдаги дадил ва қатъиятли ҳаракатлари учун Доғистон Республикасидаги Магомедов Саидбег Магомедович номидаги ўрта таълим мактаби ўқувчиси Аҳмедов Аҳмед Магомедович вафотидан кейин “Ҳалок бўлганларни қутқаришдаги жонбозлиги учун” медали билан билан мукофотлансин”, дейилади ҳужжат матнида.
Қайд этилишича, воқеа ўтган йилнинг 28 июль куни Цумадинский туманидаги Кидеро қишлоғи яқинида содир бўлган. У ерда ўйнаётган икки болага бўрилар тўдаси ҳужум қилган. Бўрилар олти ёшли болага ҳамла қилганда, унинг саккиз ёшли акаси ҳайвонларни ҳайдаб чиқаришга муваффақ бўлган. Аммо болакай воқеа жойида олган жиддий тан жароҳатларидан вафот этган.
Бунинг ортидан Доғистон табиий ресурслар вазирлиги республикада бўрилар сонини камайтириш учун минтақага бир гуруҳ овчиларни юборган. Амалга оширилган тадбирлар натижасида ўндан ортиқ ҳайвонлар ўлдирилган. Барча ўлдирилган ҳайвонлардан биоматериал намуналари олиниб, лаборатория текширувларига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг сўнгги маълумотларига кўра, Россия Украинага бостириб киргандан бери 8101 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлиб, 13 479 нафар киши яраланган. Уруш оқибатида 201 нафар қиз ва 256 нафар ўғил бола вафот этган. 31 нафар боланинг жинсини аниқлашнинг имкони бўлмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь