Путин Тўқаевга қўнғироқ қилди. Мавзу – энергетика

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев телефон орқали Россия-Қозоғистон муносабатларининг юқори даражасини муҳокама қилди ва бир-бирини Янги йил билан табриклади. Бу ҳақда бугун, 3 январь куни Кремль матбуот хизмати хабар берди. 

“Телефон орқали мулоқот чоғида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев янги йил байрами муносабати билан бир-бирини табриклаб, Россия-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг юксак даражасини қайд этди”, дейилади матбуот хизмати хабарида. 

Ўз навбатида Қозоғистон Президенти Путинга 2022 йил 26-27 декабрь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲнинг норасмий саммитида самимий қабул учун миннатдорлик билдирган.  

Томонлар икки давлатнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилган. 

“Шунингдек, биз бир қатор долзарб йўналишлар, жумладан, ёқилғи-энергетика комплекси бўйича амалий ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилдик”, дейилади хабарда. 

Кремль матбуот хизматининг таъкидлашича, шу муносабат билан етакчилар икки давлат ҳукуматлари ва тегишли тузилмалари ўртасидаги мувофиқлаштиришни давом эттиришга келишиб олган.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасида Кремлда учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар якунида Қозоғистон Президентининг маълум қилишича, Путин Тўқаевга Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон иттифоқини тузишни таклиф қилган. Кейинроқ маълум бўлишича, Путин Тўқаевга уч давлатнинг газ бўйича иттифоқини тузиш режаларини айтган ва бу масала Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қўнғироқ қилиш нияти борлигини билдирган. 

8 декабрь куни Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатлар билан энергетика соҳасида ҳамкорликка кириши мамлакат ичидаги истеъмол талаби билан боғлиқгини айтиб чиқди.

"Бунда миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда, ўзимизнинг энергия тармоқларни кимгадир бериб юбориш орқали эмас, олди-сотди, тижорий шартномалар асосида ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб бориляпти", деган эди вазир.  

Орадан кўп ўтмай, Россия Президент Матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам баёнот билан чиқиб, газ иттифоқини тузишда ҳеч ким сиёсий шартлар қўймаётгани, иттифоқ тузиш ғояси контекстида бу гап йўқлигини айтди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг