Путин Тўқаев билан дастурхон устида гаплашди
Олам
−
12 Ноябрь 5611 1 дақиқа
Кеча, 11 ноябрь куни Россия Президенти Владимир Путин ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув бошида Владимир Путин Тўқаевга ташрифи учун миннатдорлик билдирган ва икки давлат ўртасидаги доимий ишчи алоқалар билан бир қаторда рамсий учрашувларнинг ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаган.
“Бугун биз норасмий муҳитда ўзаро манфаатли масалаларни муҳокама қилиш имконига эгамиз. Эртага эса ҳамкасблар билан биргаликда икки томонлама муносабатларнинг барча йўналишларини кўриб чиқамиз ва ҳамкорлик истиқболларини белгилаймиз,”, деган Путин.
Ўз навбатида, Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги муносабатларни стратегик ва иттифоқчилик даражасидаги деб атаган.
“Биз ҳамкорлик қилмайдиган соҳа деярли йўқ. Давлатларимиз ўртасида жиддий муаммолар мавжуд эмас, пайдо бўладиган масалалар эса икки мамлакат раҳбарлари ва ҳукуматлари саъй-ҳаракатлари билан ҳал этилмоқда”, деган Қозоғистон раҳбари.
Тўқаев, шунингдек, норасмий муҳитда фикр алмашиш ва Россия раҳбари билан кузатувлари билан ўртоқлашиш имконидан хурсандлигини билдирган.
Учрашув якунида Владимир Путин суҳбатни норасмий тарзда давом эттиришга таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ташриф 2 кунга (11-12 ноябрь) режалаштирилган. Фавқулодда таклиф Россия Президенти Владимир Путиндан чиққан.