Путин Тошкентдан туриб Зеленскийнинг легитимлиги асоссиз эканини айтди
Олам
−
29 Май
10372Украина Конституцияси фақат Олий Раданинг ваколатларини кенгайтиришни назарда тутади, унда Президент ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Украина Конституцияси ваколатларини кенгайтиришни назарда тутади – фақат Раданинг ваколатлари ва Украина Конституциясида Президент ваколатларини кенгайтириш ҳақида ҳеч нарса айтилмаган”, дейди Путин.
Унинг қайд этишича, Украина Президентининг қонунийлиги масаласида жиддий ва чуқур таҳлил қилиш керак.
Агар Украинада ҳарбий ҳолат даврида сайловлар ўтказилмаса, бу президентлик муддати узайтирилади, дегани эмас.
“Дарҳақиқат, ҳарбий ҳолат тўғрисидаги қонуннинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги Украина қонунида айтилишича, ҳарбий ҳолат даврида президентлик сайловлари ўтказилмайди, аммо бу президентлик узайтирилади, дегани эмас. Сайлов амалга оширилмаяпти, лекин президент ваколатлари узайтирилиши керак деб ким айтди?” дейди Путин.
Россия Президенти Владимир Путиннинг Украинадаги ягона қонуний ҳукумат Олий Рада ва унинг спикери бўлиб қолишига ишончи комил.
“Гап шундаки, Украина давлатчилиги ўз замирида президентлик республикаси ғоясига эмас, балки парламент-президентлик республикаси ғоясига асосланади. Ва ҳокимиятнинг асосий дастаклари давлатнинг вакиллик органида жамланган. Шундай экан, конституциянинг ўзи ва унинг асосида қабул қилинган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг шундай тузилгани мантиқан жуда тўғри. Шунинг учун, қатъий айтганда, дастлабки баҳолашга кўра, мен айтаман: фақат дастлабки баҳолашга кўра, ягона қонуний ҳокимият парламент ва Рада спикери бўлиб қолади”, дейди Путин.
Россия раҳбари жорий вазиятнинг дастлабки ҳуқуқий таҳлили шундай натижаларга олиб келганини қайд этган.
“Биз диққат билан эътибор қаратишимиз керак. Баъзи экспертларнинг таъкидлашича, конституцияда фақат ҳарбий ҳолат бўйича Рада ваколатларини кенгайтириш ҳақида сўз юритилган ва мен айтган қонун ўртасида зиддият бор. Бу, менимча, 2016 йилдаги қонун, ҳарбий ҳолатнинг ҳуқуқий ҳолатини белгилайди”, дейди у.
Россия Федерацияси Президентининг сўзларига кўра, ушбу ҳужжатда президентлик сайловлари ўтказилмаслиги айтилган, бироқ ҳеч қаерда президент ваколатлари узайтирилиши ҳақида сўз бормаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 май куни Россия Президенти Владимир Путин Минскда Украина раҳбари Владимир Зеленскийнинг қонуний президентлик даври тугаганини ва Украина бўйича ким билан музокара олиб бориш масаласи бекорга эмаслигини айтганди.
LiveБарчаси