Путин Стивен Сигални мукофотлади

Маданият-санъат

image

Россия Президенти Владимир Путин америкалик актёр, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Россия-Америка гуманитар алоқалари бўйича махсус вакили Стивен Сигални “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборотнинг расмий порталида эълон қилинган. 

“Мукофот халқаро маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун берилди”, дейилади фармонда. 

Стивен Сигал 1952 йилда туғилган. У Чак Норрис ва бошқалар билан бирга 1980 ва 1990-йиллардаги доимий ҳаракат қаҳрамони сифатида шуҳрат қозонган. Айниқса, “Қамал остида” (иккала қисм), “Ўлим хавфи остида”, “Адолат йўлида” фильмлари катта муваффақиятга эришган. Сигал айкидо устаси, каратэ ва бошқа жанг санъатларини билади. 

Актёр Россия фуқаролигига эга. Сигалга 2016 йилнинг ноябрида шахсан Президент Путин Россия паспортини топширган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Стивен Сигал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг