Путин Си Цзиньпинга Уиткофф билан суҳбатнинг асосий натижаларини айтиб берди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Хитой раҳбари Си Цзиньпинга телефон орқали АҚШ етакчисининг махсус вакили Стив Уиткофф билан суҳбатининг асосий натижалари ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

“Икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорлик руҳида Россия Президенти Хитой Халқ Республикаси Раисига 6 август куни АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткофф билан бўлиб ўтган суҳбатнинг асосий натижалари ҳақида гапириб берди”, дейилади хабарда.

Си Цзиньпин тақдим этилган маълумотлар учун миннатдорлик билдириб, Украина инқирозини узоқ муддатли ҳал этиш тарафдори эканини билдирди.

6 август куни Путин АҚШ Президентининг Кремлдаги вакили билан гаплашди. Давлат раҳбарининг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг таъкидлашича, яқин кунларда икки давлат раҳбарларининг шахсий учрашувини ўтказишга келишиб олинган ва саммит бўйича ишлар бошлаб юборилган.

Путин ва Си Цзиньпин Россия етакчисининг Хитойга кутилаётган ташрифини ҳам муҳокама қилган.

“Давлат раҳбарлари, шунингдек, икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги айрим долзарб масалаларни, жумладан, Владимир Путиннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Хитойга бўлажак ташрифи ҳамда милитаристик Япония устидан қозонилган Ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Иккинчи жаҳон уруши якунланганини нишонлашга тайёргарлик кўриш контекстида муҳокама қилди”, дейилади Кремль хабарида.

ТАСС хабарига кўра, жорий йил август ойининг охири – сентябрь ойининг бошида Путин Хитойга ташриф буюради, у ташриф давомида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига ва Хитой халқининг Япония агрессиясига қарши қаршилик кўрсатиш урушига бағишланган тадбирларда иштирок этади. Хусусан, 3 сентябрь куни Пекинда кенг кўламли ҳарбий парад бўлиб ўтади, унда Хитой ўз арсеналида миллий ишлаб чиқарилган илғор техникаларни тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой раҳбари Си Цзиньпин Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилганди. Мулоқот чоғида Си Цзиньпин Пекин Москва ва Вашингтон ўртасидаги алоқаларни давом эттиришни олқишлашини айтган. Суҳбат Россия ташаббуси билан бўлиб ўтганди. Аммо бошқа тафсилотлар очиқланмаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Си Цзиньпин Хитой-Россия Стив Уиткофф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг