Путин Си Цзиньпин билан қўнғироқлашди

Олам

image

Бугун, 24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, икки давлат раҳбари Россия-Америка ўртасидаги алоқларни муҳокама қилган.

“Владимир Путин Хитой Халқ Республикаси раисига яқинда бўлиб ўтган Россия-Америка алоқалари ҳақида маълумот берди”, дейилади хабарда.

Шу билан бирга, Хитой томони Россия ва АҚШ ўртасида бошланган мулоқотни қўллаб-қувватлаши ҳамда Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш йўлларини топишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.  

“Хитой Россия ва тегишли томонларнинг Украина можаросини юмшатиш бўйича саъй-ҳаракатларини кўришдан хурсанд”, деган Хитой раҳбари.

Қўшимча қилинишича, узоқ давом этган суҳбатда икки давлат ўртасидаги режалар ҳам муҳокама қилинган.

“Россия Президенти Владимир Путин ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг узоқ давом этган телефон мулоқоти чоғида Россия ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан чуқур фикр алмашилди”, дейилади Кремль хабарида.

Қолаверса, томонлар Россия-Хитой муносабатлари дунё ишларида барқарорлаштирувчи роль ўйнашини ва бошқаларга қарши қаратилмаслигини, шунингдек, стратегик хусусиятга эга эканини, ташқи таъсирга дучор бўлмаслигини ва ҳеч кимга қарши қаратилмаслигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин телефон орқали суҳбатлашиб, TikTokʼга қўйилган тақиқ ва бошқа масалаларни муҳокама қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Си Цзиньпин телефон орқали мулоқот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг