Путин саратон касаллигига чалинган, у тез орада вафот этади – Украина разведкаси
Олам
−
05 Январь 2023
16555Украина Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов уруш Россия Президенти Владимир Путин вафот этишидан олдин тугашини тахмин қилди. У бу ҳақда “ABC News” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, Россия Президенти Владимир Путин узоқ вақтдан бери саратон касалига чалинган.
"Биз буни Россия Федерацияси диктаторига яқин манбалардан билганмиз", дейди у.
Унинг қайд этишича, уруш Путиннинг ўлимидан олдин тугашига амин.
Журналистнинг Путин қачон вафот этиши мумкинлиги ҳақидаги саволига Буданов:
"Умид қиламанки, жуда тез орада”, дея жавоб берган.
Аввалроқ “Express” нашри Путинни Паркинсон касаллигига чалингани ҳақида иддао билан чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, Ғарб оммавий ахборот воситалари Владимир Путин ва Россиядаги амалдорларнинг соғлиғи ёмонлашгани борасида ёзиб туради. Бироқ Россия томони бу хабарларнинг ёлғонлигини айтиб келади. Мисол учун, жорий йилнинг ноябрь ойи ўрталарида Ғарб матбуоти Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Индонезиядаги шифохоналардан бирига ётқизилгани ҳақида ёзди. Бироқ бу хабарлар ўз тасдиғини топмади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь