Путин Паркинсон касаллигига чалинган – “Express”

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Паркинсон касаллигига чалинган. Бу ҳақда “Express” нашри иддао қилмоқда

Сиёсатшунос Валерий Соловийнинг таъкидлашича, Путин бир қатор жиддий хасталиклар, жумладан, саратон ва хотира сусайиши каби касалликлардан азият чекади. Унинг сўзларига кўра, Россия етакчисининг саломатлиги кескин ёмонлашмоқда.

“Тhe Sun” нашрининг электрон почтасига юборилган мактубда Россия разведкасининг инсайдери Путиннинг соғлиги ёмонлашганини тасдиқлаган. 

“Мен унга Паркинсон касаллигининг дастлабки босқич ташхиси қўйилганлигини тасдиқлай оламан, бироқ касаллик аллақачон ривожланиб бормоқда. Бу ҳақиқат ҳар томонлама инкор қилинади ва яширилади” дейилади мактубда.

Шунингдек, Владимир Путинга ошқозон ости бези саратони ташхиси ҳам қўйилгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, бу касалликлар нафақат катта оғриқ келтиради, балки Путиннинг юзини шиширади ва бошқа ножўя таъсирларни ҳам келтириб чиқаради. Жумладан, хотира заифлашади. 

“Генерал СВР” Теlegram канали маълумотларига кўра, Россия Президенти сўнгги ойларда 8 кг вазн йўқотган.

“Путин, унинг қариндошлари ва шифокорлар ҳам Президентни йўтал тутишидан ташвишда. Шунингдек, шифокорлар дори-дармонлар ва онкология учун махсус парҳез туфайли Путиннинг доимий кўнгил айниши ва иштаҳанинг йўқолишидан хавотирга тушмоқда. Сўнгги бир неча ой ичида Путин 8 килограмм вазн йўқотган. Президентнинг атрофидагилар давом этаётган доимий йўтал сиёсий элита томонидан етакчининг соғлиғи тез ёмонлашганининг белгиси сифатида қабул қилинишидан хавотирда”, дейилади канал хабарида.

Маълумот ўрнида, Паркинсон касаллиги, титроқ фалаж – марказий нерв тизимининг сурункали касалликдир. Aтеросклероз, энцефалит, жисмоний шикастланиш ва бошқа ҳолларда бош миянинг пўстлоқ ости ядролари зарарлaнишидан пайдо бўладиган клиник синдром ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ғарб Оммавий ахборот воситалари Владимир Путин ва Россиядаги амалдорларнинг соғлиғи ёмонлашгани борасида ёзиб туради. Бироқ Россия томони бу хабарларнинг ёлғонлигини айтиб келади. Мисол учун, жорий йилнинг ноябрь ойи ўрталарида Ғарб матбуоти Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Индонезиядаги шифохоналардан бирига ётқизилгани ҳақида ёзди. Бироқ бу хабарлар ўз тасдиғини топмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

1015

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made