Путин Россиянинг асосий вазифаси нималигини айтди

Олам

image

Кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш Россия ҳукумати учун устувор вазифадир. Бу ҳақда Кремль сайти Россия Президенти Владимир Путинга асосланган ҳолда маълум қилди.

“Давлат раҳбари “Ота-она шон-шарафи” ордени билан тақдирланган оилалар билан суҳбатлашар экан, бу вазифани амалга ошириш учун қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, турли дастурлар изчил ишлаб чиқилаётганини таъкидлади”, дейилдаи хабарда.

Путин кўп болали оилаларни қўллаш мамлакат келажаги учун муҳим эканлигини таъкидлаб ўтган.

“Оналик, болалик, оилалар, айниқса кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш давлатнинг энг муҳим вазифаси, мамлакат келажаги учун ишлашдир”, дея ишонтирган Путин.

Таъкидлаш жоиз, Россияда сўнгги вақтларда бола туғилиши кескин камайиб кетгани ҳукумат вакиллари ва мутахассисларнинг ташвишланишига сабаб бўлмоқда.

Аввалроқ, Давлат Думасининг Оила, аёллар ва болалар масалалари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Татьяна Бутская ёш оилалар учун ётоқхоналар ёки ижарага бериладиган уй-жойлар ажратишга чақирган эди. 

“Оилавий ётоқхоналар ҳар бир университетда бўлиши керак. Оила учун алоҳида хона ажратиш ва у ерда бола билан яшашингиз учун. Афсуски, ҳали ҳамма жойда ҳам шундай эмас”, дейди у.

Демограф Юрий Крупновнинг айтишича, ҳозирда Россияда ҳар бир оилага 1,5 тадан бола тўғри келади. У бу ҳолатни назарий жиҳатдан руслар тарихининг тугаши деб баҳолаган. Крупнов бунинг олдини олиш учун ҳар бир оила 2-3 тадан фарзанд кўришга ҳаракат қилиши кераклигини маслаҳат берган. 

Айтилишича, кеча, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Владимир Путин “Ота-она шон-шарафи” ордени билан тақдирланган оилалар билан видеоконференцалоқа орқали суҳбатлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Чеченистоннинг “Ахмат” махсус кучлари қўмондони, Рамзан Қодировнинг ўнг қўли Апти Алаудинов русларни бештадан фарзанд кўришга чақирганди. У рус халқини Россиянинг асоси деб атаган ва улар кўпроқ фарзанд кўрмаса, 50-100 йилдан кейин йўқ бўлиб кетадиган миллатга айланиб қолишларидан огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин оила қўллаб-қувватлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг