Путин россиялик боксчи қизни табриклади

Спорт

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бокс бўйича Россия миллий терма жамоа аъзоси Анастасия Демурчянни 15-26 март кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги ғалабаси билан табриклади. Табрик Президент расмий сайтида эълон қилинди.

“Сизни ёрқин ғалабангиз билан чин қалбимдан табриклайман. Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида етакчилик фазилатингизни, маҳорат ва иродангизни намоён этдингиз, кучли ва тажрибали рақибларни мағлуб этдингиз, ғалабангиз билан миллий бокс мактабининг мустаҳкам, ишончли позициясини кўрсатдингиз. Сизга янги муваффақият ва энг яхши тилакларимни тилайман”, дейилади Россия Президенти табригида.

Ҳиндистонда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Россия терма жамоаси учта медални қўлга киритди: Демурчян 70 кг вазн тоифасида чемпион бўлди; Наталия Сичугова 63 кг вазнда кумуш медаль соҳибига айланди; 81 кгда Диана Пятакга бронза медали насиб этди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик боксчи Навбаҳор Ҳамидова ҳам аёллар мундиалида совриндор бўлди. Ҳамидова мусобақанинг чорак финалида жазоирлик Имане Ҳалифга қарши рингга чиқиб имкониятни бой берганди, лекин кейинчалик генетик текширув Имане Ҳалифнинг эркак киши эканлигини аниқлади ва натижада Ҳамидовага турнирнинг бронза медали топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Навбаҳор Ҳамидова Анастасия Демурчян

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг