Путин Россиядаги миграция билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
Олам
−
10 Декабрь
11801Миграция ҳолати ҳар қандай мамлакат аҳолиси учун қулай бўлиши керак. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин КХШТга аъзо давлатлар парламентлари раҳбарлари билан учрашувда маълум қилди.
“Миграция хавфсизлиги концепцияси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ўз вақтида тайёрланди. Бундан Россия Федерацияси ҳам, ҳамкорларимиз ҳам манфаатдор”,деган у.
Давлат раҳбари, шунингдек, КХШТнинг бир мамлакатидан бошқасига кўчиб ўтаётган фуқаролар, маҳаллий аҳоли ўзини хотиржам ва хавфсиз ҳис қилиши учун ўз вақтида кўрилган чоралар муҳимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, меҳмонлар яшаш ва ишлашни режалаштирган давлат тилини ҳам билиши керак.
Бундан ташқари, Владимир Путин кўчиб ўтаётганлар учун ижтимоий кафолатлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш кераклигини қўшимча қилган.
Маълумот учун, Давлат Думаси миграция сиёсатини тартибга солиш билан боғлиқ бир қанча қонун лойиҳаларини кўриб чиқмоқда. Агар улар қабул қилинса, йил охиригача Россияда ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича 13 та қонун амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳукумати Давлат Думасига миграция соҳасида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этганлик, шу жумладан миграция органларида сохта рўйхатга олиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этиши ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси