Путин Россияда ўртача неча йил умр кўриш мумкинлигини айтди
Олам
−
01 Декабрь 2023
85052023 йил охиригача Россияда умр кўриш давомийлиги тахминан 74 ёшни ташкил қилади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин II Миллий соғлиқни сақлаш конгресси иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида айтди.
“Ҳукумат, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимияти ва ҳар бир тиббиёт ходимининг мувофиқлаштирилган, масъулиятли фаолияти муносиб натижаларга эришиш имконини берди, булардан биринчиси, албатта, Россия учун ўртача умр кўриш рекордидир. Бу йилги натижаларга кўра, у 74 ёшни ташкил этади”, дейди давлат раҳбари.
Федерация Бош вазири ўринбосари Татьяна Голикованинг янада аниқлик киритишича, Россияда ўртача умр кўриш жорий йилнинг 9 ойида 73,5 ёшга кўтарилган.
“Мамлакат Президенти томонидан белгилаб берилган асосий мақсадимиз – аҳолини асраб-авайлаш, одамлар саломатлиги ва фаровонлигини таъминлашдир. Албатта, бунда соғлиқни сақлаш муҳим ва катта ўрин тутади. Мувофиқлаштирилган иш натижасида биз ўртача умр кўришни 73,5 ёшга кўтаришга эришдик”, дейди у.
LiveБарчаси