Путин Россия армиясига 1,4 миллионга яқин дрон етказиб берилишини айтди  

Олам

image

Биргина 2023 йилда Россия Қуролли кучлари ҳар хил турдаги тахминан 140 минг дрон олди ва 2024 йилда уларни ишлаб чиқаришни 10 баравар ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин кеча, 19 сентябрь куни махсус мақсадлар учун учувчисиз учиш тизимларини ишлаб чиқиш бўйича Ҳарбий-саноат комиссияси йиғилишида маълум қилди.

“Жами 2023 йилда Қуролли кучларга 140 мингга яқин турли русумдаги учувчисиз транспорт воситалари етказиб берилди. Жорий йилда дронларни ишлаб чиқаришни сезиларли даражада, аниқроғи, қарийб 10 баробар ошириш режалаштирилган”, дейди Путин.

Россия Федерацияси Президентининг сўзларига кўра, учувчисиз тизимлар линияси кенгаймоқда ва учувчисиз катерлар, шунингдек, кўп мақсадли фойдаланиш учун робот платформалар яратилмоқда. Уларнинг аксарияти жанговар алоқа чизиғида жойлашган қўшинларга юборилади.

“Шуни алоҳида таъкидлашим керакки, биз қуролли кучларнинг эҳтиёжларини тўлиқ қондиришимиз, бунинг учун учувчисиз транспорт воситалари ишлаб чиқаришни изчил ошириш, уларнинг тактик-техник хусусиятларини яхшилаш (шу жумладан, мен аллақачон айтиб ўтган сунъий интеллект элементларини фаол жорий этиш), жанговар тажрибани ҳисобга олган ҳолда доимий модернизация қилишимиз зарур”, дейди Владимир Путин.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made