Путин МДҲдаги низоларни ечиш учун механизм кераклигини айтди
Олам
−
07 Октябрь 2022
7572Россия Президенти Владимир Путин Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудидаги зиддиятларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш зарур, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у бугун, 7 октябр куни МДҲ давлатлари раҳбарларининг Санкт-Петербургда ўтказилаётган норасмий учрашувида айтиб ўтди.
“Биз ўз даврамизда Ҳамдўстлик ҳудудидаги хавфсизлик масалаларига тўхталиб ўтамиз. Ахир, ҳақиқатан ҳам фожиали воқеалар рўй бераётган Украинадан ташқари, афсуски, баъзан постсовет ҳудудидаги бошқа яқин давлатлар ўртасида ҳам можаролар чиқиб туради. Бу, албатта, уларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни талаб қилади”, дейди Путин норасмий саммитида сўзлаган нутқида.
Россия давлати раҳбари терроризм ва экстремизм, жиноятчилик, наркотрафик ва коррупсияга қарши курашда ҳам ўзаро ҳамкорликка кўмаклашиш борасида фикр алмашиш муҳимлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 октябрь куни Владимир Путин 70 ёшни қаршилади. У юбилейида МДҲ давлатлари раҳбарларини Санкт-Петербургда норасмий учрашувга таклиф қилди.
LiveБарчаси