Путин “Кавказ бургути”ни ғалаба билан табриклади
Спорт
−
26 Октябрь 2020
15384Россия Президенти Владимир Путин UFC жангчиси Ҳабиб Нурмуҳамедовга қўнғироқ қилиб, уни америкалик спортчи Жастин Гэтжи устидан қозонган ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Песков, аввалроқ, Кремль Нурмуҳамедовнинг жангидан мамнун бўлгани ҳақида гапирган эди. Аммо спортчининг фаолиятини якунлагани ҳақида ҳеч қандай изоҳ берилмаган.
Россиялик жангчи Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик спортчи Жастин Гэтжи устидан қозонган ғалабасидан сўнг, ўз фаолиятини тугатгани ҳақида эълон қилди. Шундан сўнг, турли машҳур шахслар ва спортчилар бу борада ўз фикрларини билдиришди. Жумладан, Россиялик ММА жангчиси Александр Емельяненко Ҳабибни “шошилмасдан, яхшилаб ўйлаб олишга чақирди”.
Маълумот ўрнида, Ҳабиб Нурмуҳамедов UFC’даги фаолияти давомида 29 та жанг ўтказиб, бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган. Шу сабаб уни “Енгилмас бургут” ёки “Кавказ бургути” деб аташади.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) “Жанглар ороли”да ўтказилган UFC 254 мусобақасида россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик Жастин Гэтжи куч синашди ва 2-раунддаёқ ғолиб бўлди.
LiveБарчаси