Путин Ислом давлатларини Россиянинг “анъанавий ҳамкорлари” деб атади
Олам
−
29 Август 2022
11176Россия Президенти Владимир Путин 27-30 август кунлари бўлиб ўтаётган Қозон глобал ёшлар саммити иштирокчилари ва меҳмонларига табрик йўллади. Телеграмма бугун, 29 август куни Кремль сайтида чоп этилди.
“Ислом дунёси давлатлари минтақавий ва глобал кун тартибидаги кўплаб долзарб масалаларни ҳал этишда, янада адолатли, демократик дунё тартибини барпо этишда бизнинг анъанавий ҳамкорларимиздир. Бундай конструктив кўп қиррали ўзаро ҳамкорликда ёшларнинг тобора фаол иштирок этиши муҳим”, дейилади Путиннинг мурожаатида.
Путин Қозон шаҳрининг Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ёшлар пойтахти этиб сайланиши Россиянинг ушбу халқаро тузилма билан алоқалари юқори даражада эканлигини тасдиқлаганини қайд этган.
“Қозонга ўнлаб мамлакатлардан юзлаб делегатлар – турли жамоа ва талабалар ташкилотлари, эксперт марказлари ва ёшлар сиёсатига масъул давлат идоралари вакиллари етиб келди”, дейди у.
Путин делегатлар мазмунли мунозаралар ўтказиш, ҳамкорликда иш олиб бориш учун истиқболли лойиҳаларни белгилаш учун яхши имкониятга эга бўлишига, саммит Россия ва ислом мамлакатлари халқлари ўртасида ўзаро англашув ва ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирган.
Қозон глобал ёшлар саммити 27-30 август кунлари давом этади.
LiveБарчаси