Путин имкони борича Тўқаевни қўллашга ваъда берди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевни қўллаб-қувватлаш учун бор имкониятини ишга солади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 10 февраль куни Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Россия етакчиси Қозоғистонда январь ойида бўлиб ўтган воқеалар ҳақида гапирар экан, Тўқаев мамлакатдаги вазият “тўлалигича нормаллашиши” учун барча чораларни кўраётганини таъкидлади.

“Биз Қозоғистонда ҳаёт барқарор, осойишта оқимига қайтганини кўриб турибмиз, жамият мамлакат раҳбариятининг кенг кўламли муаммоларни ҳал қилиш йўлини тўлиқ қўллаб-қувватламоқда. Биз эса, ўз навбатида, Россия ҳам Қозоғистон Президентини қўллаб-қувватлаш учун ҳамма нарсани қиламиз”, деган Путин.

Путин Қозоғистон январь ойида ички ва ташқи бузғунчи кучлар кўмагида уюштирилган террористик тажовузга дуч келганини урғулади. Россия раҳбари бу воқеаларни “мамлакат суверенитети, яхлитлиги ва барқарорлигига мисли кўрилмаган таҳдид” деб атади. 

“Аслида Қозоғистон ички ва ташқи бузғунчи кучларнинг бевосита иштирокида содир этилган террористик тажовуз актига дуч келди”, деган Путин.

Шунингдек, Россия Қозоғистонга ҳарбий мутахассисларни, жумладан, Мудофаа вазирлигига қарашли олий ўқув юртларида кадрлар тайёрлашда ёрдам беришда давом этиши таъкидланди.

Аввалроқ, Тўқаев Қозоғистонда бўлган тартибсизликлардан кейин илк расмий ташрифини Россияга амалга ошириши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг