Путин G20 саммитида қатнашмаслиги айтилди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин жорий йилнинг ноябрь ойи охирида Жанубий Африкада бўлиб ўтадиган G20 саммитида шахсан иштирок этишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Песковнинг айтишича, Россия аввалги келишувга мувофиқ тарзда тадбирда муносиб даражада вакиллик қилади. Песков, шунингдек, Россия делегациясига ким раҳбарлик қилиши кейинчалик эълон қилинишини айтган.

Жанубий Африка Путинни ҳибсга олишга ордер берган Гаагадаги Халқаро жиноий суднинг таъсис ҳужжати бўлган Рим статутини тасдиқлаган. Расмийлар унинг хавфсизлигини кафолатлашдан бош тортгани учун 2023 йилда Россия Президенти BRIСS саммити учун республикага ташрифини ҳам бекор қилган.

Жанубий Африка Республикаси Президенти матбуот котиби Винсент Магвеньянинг таъкидлашича, Йоханнесбургдаги BRIСS саммитидан сўнг ҳуқуқий ҳолат ўзгармаган. У G20 саммитига тайёргарлик жараёнига изоҳ берар экан, Халқаро жиноий суд қарорига таъсир кўрсатиш имконияти йўқлигини қайд этган.

Маълумот учун, бунгча Халқаро жиноий суднинг ордери кучда бўлгани сабабли Владимир Путин Бразилияга боришдан ва BRICS саммитида қатнашишдан воз кечган. Шунингдек, 2023 йилнинг охирида Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва Рио-де-Жанейрода ўтадиган G20 саммитига ташриф буюришни режалаштирган Путин учун дахлсизлик кафолатини беришдан бош тортган.  

Да Силванинг таъкидлашича, агар Путин саммитда қатнашишни истаса, бу масала ҳукумат томонидан эмас, балки суд тизими томонидан ҳал қилинади. У, шунингдек, ўзи ҳам тадбирда иштирок этиб, форумнинг нормал жараёнига халақит бермоқчи эмаслигини айтиб, акс ҳолда бутун эътибор ҳибсга олиш ордери масаласига қаратиб қўйилиши мумкинлигини айтган. Мазкур саммитда Россия номидан Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Жанубий Африка Республикасида жорий йининг 22-23 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган G20 саммитида қатнашмаслиги ҳақида хабар берилганди. G20 етакчилари учрашувида Оқ уй раҳбари ўрнига АҚШ вице-президенти Жеймс Девид Вэнс иштирок этиши айтилган.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Владимир Путин G20

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг