Путин Фаластин Президенти билан учрашди (видео)

Олам

image

Бугун, 10 май куни Россия Президенти Владимир Путиннинг Кремлда фаластинлик мавқедоши Маҳмуд Аббос билан учрашуви бошланди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, суҳбат давомида Путин Ғазо секторида гуманитар фалокат кучайиб бораётганидан хавотир билдирган. Шунингдек, у Фаластин-Исроил можаросини икки давлат тамойили асосида барқарор ҳал қилиш мумкинлигини айтган.

“Халқларимизни мустаҳкам дўстлик ришталари боғлаб туради. Фаластин-Исроил можароси ҳудудида 51 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган фожиали воқеаларни ташвиш ва ҳамдардлик билан кузатмоқдамиз”, деган Путин.

Унинг қўшимча қилишича, Россия Фаластин халқининг дўсти сифатида унга ёрдам бермоқда ва бу ёрдам келасида ҳам давом этади.

Маҳмуд Аббос, ўз навбатида, Ғазо секторидаги вазият жуда ёмонлиги, шунинг учун Россиянинг ёрдами Фаластин халқининг “руҳига малҳам” эканини айтган. Шунингдек, у АҚШ Президенти Дональд Трампнинг фаластинликларни кўчириш ҳақидаги таклифига қарши эканини маълум қилган.

Маълумот учун, Оқ уйда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни қабул қилар экан, АҚШ Президенти Вашингтон Ғазо сектори устидан назорат ўрнатишини ва “барча хавфли портламаган бомбалар ва бошқа қуролларни олиб ташлаш учун жавобгар бўлишини”, қирғоқ чизиғини “Яқин Шарқ Ривьраси”га айлантиришини айтганди.

“Биз уни ривожлантирамиз, минглаб иш ўринларини яратамиз. Бу бутун Яқин Шарқ фахрланиши мумкин бўлган нарса бўлади”, деб ваъда берди Трамп.

Шундан сўнг, Дональд Трамп Ғазо секторида яшовчи фаластинликларни кўчиришни таклиф қилди. Нетаньяху Трампнинг ташаббусини маъқуллаб, уни “инқилобий” деб атади.

Ўз навбатида, фаластинликлар, қатор араб давлатлари ва АҚШнинг Ғарб иттифоқчилари республикачини танқид қилиб, уни халқаро ҳуқуқни бузганликда айблади. Танқидларга қарамай, 10 февраль куни Дональд Трамп Ғазо секторини сотиб олиш ниятини тасдиқлади.

“Уни қайта тиклашга келсак, биз уни Яқин Шарқдаги бошқа давлатларга беришимиз мумкин, улар ҳудудининг бир қисмини қуриши мумкин: бошқа одамлар буни бизнинг ҳомийлигимиз остида амалга ошириши мумкин”, дейди у.

Трамп, шунингдек, АҚШнинг иттифоқдошлари Иордания ва Миср, агар фаластинликларни Ғазо бўйича баҳсли режасини қабул қилишдан бош тортса, уларга ёрдам беришни “назарий” тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 8 май куни Москва шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш доирасида бир нечта давлат етакчилари, шу жумладан Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан ҳам учрашгани тўғрисида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Маҳмуд Аббос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг