Путин Эронга келди
Олам
−
19 Июль 2022
12018Бугун, 19 июль куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин “Остона жараёни” саммитида иштирок этиш учун Эрон пойтахти Теҳронга борди. Путин ташрифни Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий билан учрашишдан бошлади.
“Москва ва Теҳрон Сурия инқирозини ҳал қилишга катта ҳисса қўшмоқда. Биз халқаро хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаяпмиз. Сурия инқирозини ҳал қилишга катта ҳисса қўшмоқдамиз", дейди Россия давлати раҳбари.
Путин меҳмондўст Эрон тупроғида, Россиянинг дўстлари қаторида бўлишдан жуда мамнун эканлигини таъкидлади. У икки давлат ўртасидаги муносабатлар яхши суръатларда ривожланиб бораётганига эътибор қаратди.
“Энди Москва ва Теҳрон “савдо ўсиши бўйича рекорд кўрсаткичлар” билан мақтанишлари мумкин”, дейди Путин.
Путин Теҳронга ташрифи чоғида ушбу мамлакат олий раҳбари Оятуллоҳ Саййид Али Хоманаий ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан яккама-якка учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.
Маълумот учун, Теҳронда Сурия можаросини тинч йўл билан ҳал этиш кафолати бўлган давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади, саммитда Россия, Эрон ва Туркия Президентлари иштирок этади. Томонлар музокаралар якунида қўшма баёнот қабул қилишни режалаштирмоқда.
Россия, Туркия ва Эрон 2017 йил январь ойида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда Суриядаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишнинг кафиллари бўлган ва шу сабабли “Остона жараёни” деб номланган. 2019 йилда Остона номи Нур-Султонга ўзгартирилганига қарамай, музокаралар форматининг номи ўзгаришсиз қолди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь